Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) UFC’даги бешинчи жангини 2022 йилнинг 26 февралида (Тошкент вақти билан 27 февраль) ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Ўзбекистонлик яккакурашчи АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC мусобақасида кимга қарши жанг қилиши расман маълум қилинмаган. Хабарларга кўра, Муродовга латвиялик Миша Циркунов (15-7) рақиб бўлади.

Мазкур UFC оқшомининг асосий жанги енгил вазн тоифаси вакиллари Ислом Махачев (21-1) ва Бенеил Дариуш (21-1-4) ўртасида кечади.

Муродов охирги жангини 2021 йилнинг август ойида Жералд Миршертга (33-14) қарши ўтказиб, UFC’даги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди.

Миша Циркунов охирги икки жангини 2021 йилда ўтказиб, уларда Райан Спенн ва Кшиштоф Ёткога мағлуб бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:44, 02.12.2021.
Ўқилди: 7035 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик