Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Италия «А» Сериясида ишламоқчи эмас. Бу ҳақда «La Stampa» нашри хабар бермоқда.
«Миллий терма жамоа билан ишлаш жуда ҳам яхши, бироқ келажакда бирор бир клубда фаолият олиб боришимни ҳам истисно қила олмайман. Бироқ бу клуб Италиядан бўлмаслиги аниқ», деди италиялик мутахассис.
«Италия чемпионатида бизни «Ювентус» ҳамда «Милан» ўртасидаги кураш кутиб турибди. Бироқ шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, Чемпионлар Лигаси баҳслари жуда ҳам кучни олиб қўйиши мумкин», деди Капелло.
«Чемпионлар Лигасининг кейинги босқичи «россонерилар» учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин, бироқ, менинг фикримча, «Реал» ва «Барселона» ушбу мусобақада ғолиб чиқиш учун кўпроқ имкониятга эга», дея қўшимча қилди Фабио Капелло.