Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

“Барса” собиқ футболчиси Роналдуни ҳимоя қилди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” ва Лондоннинг “Тоттенхэм” клубларининг собиқ футболчиси Гари Линекер кеча “Манчестер Юнайтед”нинг “Арсенал”га қарши ўйинидан кейин ҳужумчи Криштиану Роналдуни ҳимоя қилди. 

Манкунианликлар “канонирлар”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди ва бу ўйинда 36 ёшли португалиялик дубл қайд этди. Бу голлар КриРо учун фаолиятидаги 800 ва 801-голларига айланди.

Гари ушбу воқеага атаб Твиттерда пост жойлаштирди. Ушбу твит остига мухлислардан бири Роналдуни “Пеналду” деб атаган ва 11 метрлик масофадан кўп гол урганига шама қилди.

Линекер мухлисга қуйидаги сўзлар билан жавоб берди: “Бу жуда кулгили ва ҳурматсизлик. Роналду дунёдаги энг буюк футболчилардан бири. Криштиану - бу феномен”.

Португалиялик футболчи АПЛнинг жорий мавсумида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди.

Киритилди: 14:12, 03.12.2021.
Ўқилди: 13039 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7670]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4351]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3379]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3339]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2932]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2433]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1727]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1656]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1606]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1605]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик