Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

Питер Хюистра: «Ғалаба «Насаф»га ғалаба ОЧЛ йўлланмасини тақдим этади. Аммо...»

Баҳо:
+ | -

Эртага Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бугун ўйинданолдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда «шерлар» устози Питер Хюистра ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқашди

 

-  Албатта, финалга яна чиққанимиздан хурсандмиз, аниқроғи бундан ғурурландик. Финалга яхши тайёрландик. Эртага жанг қиламиз. 

Икки нафар етакчи футболчимиз финалда бизга ёрдам бера олмайди, аммо, таркибдаги бошқа футболчилар бемалол уларнинг ўрниларини боса оладилар. Ўйлайманки, эртага майдонга тушадиган бошқа футболчилар уларнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиладилар ва ўзгача куч билан ўйнай оладилар.

Финал фақат рақибимиз учун муҳим ўйин эмас. Тўғри, «Насаф»га ғалаба ОЧЛ йўлланмасини тақдим этади. Аммо, биз ҳам тарих яратишни истаймиз. Қачондир, биздан финалларга неча маротаба чиққанимизни эмас, неча бор ғалаба қозонганимиз ҳақида савол беришади. Шу боис, биз финалда фақат ғалаба қозонишни истаймиз.

Финалдан олдин футболчиларни руҳлантиришда уларни рағбатлантириш, бонус ва мукофот пуллари ҳақида баралла айтиш, унчалик керакли иш эмас. Албатта, ҳар қандай мукофот футболчиларни руҳлантириши табиий. Аммо, уларни ёшлик пайтидан бундай нарсалар билан чалғитиш керак эмас. Уларни ҳар бир учрашув олдидан фақат ғалаба ҳақида ўйлашини истаймиз.

Эртанги учрашув натижаси келажакдаги фаолиятимга қандай таъсир қилишини билмайман. Ҳозирда мени барчаси қаноатлантирмоқда. Ҳозирги ишимдан мамнунман. Бу борада клуб раҳбарияти билан суҳбатлашамиз. Менга «Пахтакор» ва Ўзбекистон жуда ёқишини айтишим мумкин. Бу ердаги фаолиятимда «Пахтакор» клубининг мухлислари қалбимдан чуқур жой олди. Уларга алоҳида раҳмат дейман. Улар ҳар қандай ҳолатда бизларни олға бошлашади.

Манба: UzPFL
Киритилди: 17:54, 03.12.2021.
Ўқилди: 4293 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz