"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ҳужумчи Усмон Дембеле билан боғлиқ вазият ва унинг шартномасини узайтириш ҳақида фикр билдирди.
2022 йилнинг ёзида унинг каталонияликлар билан шартномаси якунига этади.
“Дембеле шартномаси иқтисодий масала эмас. Бизда аниқ позиция бор, у ажойиб иқтидорга эга футболчи. Дембеле дунёнинг энг яхши футболчисига айланиши мумкин. Бу унга боғлиқ", - деди Хави "Mundo Deportivo" нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ, 24 ёшли франциялик футболчига "Ньюкасл", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.