Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Истиқлол» мағлубиятдан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлари лигасининг 2-турида “Насаф”га рақиблик қиладиган Теҳроннинг “Истиқлол” жамоаси Эрон чемпионатининг 26-турида дурангга имзо чекди.

Парвез Мазлумий мураббийлик қилаётган “Истиқлол” футболчилари Али Дайи бошчилигидаги “Роҳи Оҳан” клубига қарши ўйинда биринчи бўлимнинг учдан бир қисми ортда қолаётган бир пайтда ўз дарвозаларидан икки тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди.

Аммо 24-дақиқада “Истиқлол”нинг тринидадлик ҳимоячиси Жлойд Самуэл орадаги фарқни қисқартирган бўлса, иккинчи бўлимнинг еттинчи дақиқасида яна бир ҳимоячи Пежман Мунтазерий мувозанатни тиклади - 2:2.

Айни пайтда “Истиқлол” футболчилари 26 учрашувдан 48 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадам “Сепаҳон” жамоасидан тўрт очко ортда қолишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Истиқлол” – “Насаф” учрашуви 20 март куни Теҳрондаги “Озодий” стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00 (Тошкент вақти билан соат 20:30)да бошланади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 09:35, 12.03.2012.
Ўқилди: 8109 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик