Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев: «Бугунги финалда ғалаба қозониш олий мақсад эди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги «Пахтакор» - «Насаф» (1:2) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа аъзолари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

«Биз йил давомида жуда кўп учрашувлар ўтказдик. Бугунги финалда ғалаба қозониш олий мақсад эди. Бундан жуда ҳам хурсандмиз. 

Кубокдаги ғолибликни Ўзбекистондаги барча мухлисларимизга бағишлаймиз. Устига-устак бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик. Камчиликда қолганимизга қарамай, ишонч бизда жуда юқори эди. Барча йигитларга раҳмат деб қоламан. Улар камчиликда қолганимизга қарамай, ишончли ўйин кўрсатишди. Йигитлар билан бутун мавсум давомида жуда кўп меҳнат қилдик ва якун мана шундай чиройли бўлгани жуда хурсанд қилади.

Тўғри, «Насаф» 40дан ҳам зиёд ўйин билан Ўзбекистонда энг кўп ўйин ўтказган жамоа бўлди. Шунга қарамай, таркибимиз узун бўлмаса-да, ротацияга кўпроқ эътибор қаратдик ва ёшларга ишондик. Барибир захирамиз катта эмаслиги ўйинларимизга таъсир қилди ва якунда чемпионатда 4-ўринда қолдик.

Қолаверса, йил бошида ҳам таркибимизни айрим етакчилар тарк этгани ҳам билинди. Ёдингларда бўлса, 4 нафар етакчимиз кетиб қолганди. Натижада, ўтган бир йил давомида яна битта жамоани ташкил қилишимизга тўғри келди. Якунда барчаси чиройли тугагани қувонарли.

Яна бир айтишим мумкин бўлган жиҳат, кейинги мавсум молиявий ҳолатимиз яхшиланади. Бу ҳақда раҳбарлар билан гаплашиб олгандик. Улар имкониятимиз каттароқ бўлишига ваъда беришган», - дейди Рўзиқул Бердиев.

Киритилди: 19:53, 04.12.2021.
Ўқилди: 4094 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.