"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли Италия чемпионатининг 16-турида "Салернитана"ни мағлуб этганидан сўнг (2:0) "россонери"нинг А Сериядаги етакчилиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мавсум олдидан турнир жадвалининг юқори қисмида жуда қийин кураш бўлишини башорат қилгандим. Тўғриси, бундан ҳам қийинроқ бўлишини ва "Ювентус", "Рома" ва "Лацио" кучли тўртликка яқинроқ бўлишини кутгандим. Чемпионатда ҳамма нарсани жамоа ҳал қилади.
Биз кетма-кет иккинчи мавсумни жуда кучли бошладик, аммо барибир бизга барқарорлик етишмаяпти”, деди италиялик мутахассис.