Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

БАА совуқ ҳаводан чўчимоқдами?

Баҳо:
+2 | -
Бўлим: ОСИЁ

Бирлашган Араб Амирликлар олимпия терма жамоаси 11 март куни пойхатимизга етиб келишди. Делегация келган пайтда Тошкентда қор ёғаётган эди. www.thenational.ae сўровнома ўтказиб, совуқ ҳаво араб футболчиларига қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги саволга жавоб излашга ҳаракат қилишди.

БАА Пролигаси клуби "Ал-Ваҳда"ни бошқараётган австриялик Йозеф Хиккерсбергер совуқ ҳавонинг нима эканини яхши билади. "БАА келиб ишлаганимдан кейин шуни билдимки, ҳаво ҳарорати +10 даража бўлса ва айниқса, шамол бўлса, бу футболчилар учун совуқ ҳаво ҳисобланар экан", дейди Хиккерсбергер.

Дубайда энг паст ҳарорат +7С ни ташкил қилган. Тошкентда эса ўйин бўладиган чоршанба куни ҳаво ҳарорати +5...+12С атрофида бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.
"Бундан бир йил аввал "Манчестер Сити" жамоаси Европа лигаси доирасида совуқ ҳаво туфайли "Динамо" Киевга ютқазиб қўйганди", дея ёзади сайт ходимлари. "Шунингдек, "Реал"га қарши баҳсдан олдин ЦСКА ҳмоячиси Сергей Игнашевич: "Совуқ ҳавода майдонга чиқар экансиз, ақлингиз қотиб қолгандек бўлади, ўйинга концентрация қила олмайсиз. Совуқ ҳавода тезроқ иссиқ хонага киришни ва исинишни ўйлайсиз", деганди.

Ўйин пайтида ёғадиган ёмғир ёки қор учрашувнинг боришига стаъсир кўрсатиши мумкинлигини Йозеф Хиккерсбергер таъкидлади. "Ёққан 2-3 см. қор ҳам ўйинингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Бундай ҳолатда қисқа паслар билан ўйнай олмайсиз. Бундай аҳволда фақат тепишингиз ва иккинчи қаватда тўп учун курашишингиз мумкин", дейди австриялик мутахассис.

БААнинг "Ал-Жазийра" клуби совуқ ҳавога қарамай, Қаршида бўлиб ўтган ўйинда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйин қалин қор ёққани туфайли  бир кун кейинга қолдирилганди.
БАА футбол ассоциацияси футболчиларнинг иқлимга мослашиши учун олимпия терма жамоасини иқлими Ўзбекистон иқлимига яқин бўлган Туркияда тайёрлади. Жамоа у ерда 10 кунлик қиғин ўтказди. БАА телевидения ва радиосида ишлайдиган Кефоҳ ал-Каъбий ҳар қандай шароитда ҳам жамоасининг кучига ишонмоқда.

"Бу терма жамоадан бошиданоқ муваффақиятли ўйнаб келмоқда. Улар ютиши шарт бўлган ўйинларда ғалаба қозониб келишмоқда. Уларда ғолиблик менталитети бор", дейди эскперт.

"Менда шундай ҳиссиёт уйғонмоқдаки, агар ўйинчилар яхши ўйнашни исташса ва концентрацияни йўқотишмаса, улар совуқ ҳавони енгиб ўта оладилар. Бу мотивацияга боғлиқ, об-ҳавога эмас. Агар ҳакам ўйинни бошлаш учун хуштагини чалса, об-ҳавони муҳокама қилишга ҳожат йўқ", дейди Саид Хиккерсбергер.

Манба: www.thenational.ae
Киритилди: 12:30, 12.03.2012.
Ўқилди: 10498 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.