"Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган учрашувда "Спортинг" устидан қозонилган ғалаба (4:2) ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия клуби турнирнинг ушбу босқичидаги барча олтита ўйинда ғалаба қозонган.
"Чемпионлар лигасида битта ўйинда ғалаба қозониш осон эмас, аммо биз кетма-кет олтита ғалаба қозондик. Бу ақл бовар қилмайдиган ютуқ. Бугун бутун ўйинни интенсив тарзда ўтказдик. Биз рақибга катта босим ўтказдик, бу эса голга олиб келди", - деди мураббий УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.