Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

«Шўртан» янги футболчиларини таништирди

Баҳо:
+ | -

«Шўртан» клубининг Ғузор шаҳридаги қароргоҳи мажлислар залида клуб янги бош мураббийи Игорь Криушенко ҳамда жамоага таклиф этилган янги футболчиларни таништириш маросими ва янги мавсумда жамоа расмий ўйинларда кийиб тушадиган кийимлари тақдимоти ўтказилди, деб ёзади клуб расмий сайти.

Тақдимотда жамоа ижрочи директори Икром Норчаев, клуб матбуот котиби Одилбек Толипов, клуб матбуот хизмати ходими Замира Муратова, янги бош мураббийи Игорь Криушенко, дарвозабонларнинг янги мураббийи Виталий Варивончик, ёшлар клуб бош мураббийи Сеид Сеидов, клуб қошидаги футбол академияси катта мураббийи Баҳодир Шоймардонов ва жамоанинг янги футболчилари – Михаил Наумов, Обид Жўрабоев, Адама Соро, Ботир Қодирқулов, Отабек Валижонов, Виктор Клишин, Виталий Рушницкий ва Мўйдин Мамазулумовлар иштирок этишди.

Тақдимотнинг дастлабки қисмида клуб ижрочи директори Икром Норчаев жамоа бош мураббийи Игорь Крушенкони, дарвозабонлар мураббийи Виталий Варивончикни, ёшлар клуби бош мураббийи Сеид Сеидовни ва клуб қошида очилаётган футбол академияси катта мураббийи Баҳодир Шоймардоновни кенг оммага таништирди.

Шундан сўнг, «Ғузор» марказий стадиони директори Искандар Бўриевни 63 ёши билан клубнинг барча аъзолари номидан табриклади ва миллий удумларимизга кўра зарбоф тўн ва дўппи топширди.

Тақдимотнинг иккинчи қисмида эса янги таклиф этилган футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди. Саҳнага барча футболчилар кетма-кет чиқиб келишди ва ўзларига тегишли бўлган спорт формаларини қабул қилиб олишди. Унга кўра, янги мавсумда Михаил Наумов 1-рақам, Обид Жўрабоев 2, Ботир Қодирқулов 24, Отабек Валижонов 7, Адама Соро 8, Виктор Клишин 16, Виталий Рушницкий 18 ва Мўйдин Мамазулумовар 10-рақамларда тўп сурадигган бўлдилар.

Тақдимотнинг учинчи қисмида эса жамоанинг расмий ўйинларда майдонга кийиб тушадиган спорт формалари таништирилди. «Оқ бўрилар» янги бошланажак мавсумда ҳам уч хил кийимда ҳаракат қилишадиган бўлди. «Адидас» ҳамда «Пума» фирмаларида ишлаб чиқарилган сифатли формалар уч хил рангдан иборат бўлади. «Шўртан» ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, бу сафар ҳам оқ, кўк ва оч ҳаворанг ранглардаги формаларда ҳаракат қиладиган бўлди. Клубнинг уй учрашувларида майдонга кийиб тушадиган формаси эса оч ҳаворанг бўлади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 16:58, 13.03.2012.
Ўқилди: 9879 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик