«Бавария» «Ювентус»нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибалани «Палермо»да ўйнаб юрган пайтларидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган.
«Биз Дибалани ўшанда фаол кузатиб борганмиз. Биз жиддий равишда уни қўлга киритиш ниятида эдик, лекин у «Ювентус»ни танлади.
Дибала ниҳоятда иқтидорли футболчи, аммо унда барқарорлик йўқ. Менимча, у бундан ҳам кўпроқ нарсаларни қила олади», - дейди Румменигге.