Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

ЕЧЛ. Нимчорак финал босқичи қуъаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -1

Европа чемпионлар лигасида битта учрашувни ҳисобга олмаганда гуруҳ босқичи якунига етди. Айни пайтда плей-офф босқичига чиққан 15та жамоанинг номи аниқ бўлди. Ўн олтинчи жамоа номи "Аталанта" - "Вильярреал" баҳсидан кейин маълум бўлади. Плей-офф босқичига ташланадиган қуръа ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қачон?
Нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими 13 декабрь куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Кимлар иштирок этади?
Гуруҳ босқичида дастлабки иккита ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичида иштирок этишади. Гуруҳ ғолиблари биринчи саватча, гуруҳда 2-ўринни банд этганлар иккинчи саватчадан ўрин олишади.

1-саватча (гуруҳ ғолиблари)

"Аякс" (Нидерландия)
"Бавария" (Германия)
"Ливерпуль" (Англия)
"Лилль" (Франция)
"Манчестер Сити" (Англия)
"Манчестер Юнайтед" (Англия)
"Реал" (Испания)
"Ювентус" (Италия)

2-саватча (гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлар)

"Атлетико" (Испания)
"Бенфика" (Португалия)
"Зальцбург" (Австрия)
"Интер" (Италия)
"Пари Сен-Жермен" (Франция)
"Спортинг" (Португалия)
"Челси" (Англия)
"Аталанта" (Италия) / "Вильярреал" (Испания)

Қуръа тартиби
Битта гуруҳда иштирок этган жамоалар ҳамда бир мамлакат вакиллари нимчорак финалда ўзаро тўқнаш келишмайди. Биринчи саватча вакиллари жавоб учрашувини ўз майдонида ўтказишади.

Ўйинлар қачон?
1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувлари 15/16/22/23 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 8/9/15/16 март кунлари ўтказилади. Чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими 18 март кунига белгиланган.

Янги қоидалар борми?
УЕФА жорий мавсумдан бошлаб плей-офф босқичида "сафардаги гол" қоидасини бекор қилди. Агар икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг бўлса, қўшимча бўлимлар белгиланади. Унда ҳам ғолиб номи аниқланмаса, пенальтилар сериясига навбат берилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:32, 09.12.2021.
Ўқилди: 9153 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўзининг севимли футболчиси ким эканлигини айтди [8636]

U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби аниқланди [6815]

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6451]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [3729]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3422]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3405]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2793]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [2636]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2508]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.