Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионати 17-туридан ўрин олган “Атлетико” билан дерби олдидан футболчиларининг ҳолати ҳақида гапирди.
"Бизда бугун индивидуал машғулот ўтказган Бенземанинг ҳолатини баҳолаш учун бир неча кун бор. Каземиронинг аҳволи яхши, қолганлари эса ўйинга тайёр. Бугун баъзи ўйинчилар бироз чарчагани сезилди, лекин икки кунда улар ҳам куч тўплаб олишади. Куртуа "Севилья"га қарши ажойиб ўйин ўтказди, Милитао ҳам. Алаба Менди каби барқарор ўйнашда давом этмоқда. Бу жамоага гол ўтказиб юбормасликка ёрдам беряпти", – деди Анчелотти "Marca" нашрига берган интервьюсида.