"Манчестер Юнайтед"нинг португалиялик форварди Криштиану Роналду "Норвич"га қарши кечган (1:0) АПЛ ўйинида гол урди.
Қизиқарли жиҳати, ҳужумчи клуб тарихида учта турли хил бош мураббийлар (Сульшер, Кэррик, Рангник) қўл остида гол урган учинчи ўйинчи бўлди.
Аввалроқ, бундай натижага 1926-27 йилларда "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилган Жеймс Хансон ва Жо Спенс (Чемпан, Хилдитч, Бамлет) эришган эди.