Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Олий лига 1-тур. Меҳмонлар ўтган йилги хатони такрорлашмади

Баҳо:
+ | -

Бугун юртимизнинг 4та стадионларида футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг 21-мавсуми бошланди. Жамоалар сардорлари мадҳия садолари остида давлатимиз байроғини баланд кўтаришди. Ушбу байроқ мавсум охиригача стадионларда хилпираб туради.

Вақт бўйича олиб қарайдиган бўлсак, мавсумни “Олмалиқ” – “Нефтчи” ўйини очиб берди. Эътиборли томони, ўтган йили ҳам ушбу жамоалар илк турда “Олмалиқ”да дуч келишганди. Ўшанда Игорь Шквирин шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ушбу мавсумда эса “Нефтчи” ОФК кубоги доирасидаги ғалаба билан бошлаганди. Фарғоналиклар мазкур кўтаринки кайфият туфайли бўлса керак, бу сафар олмалиқликларга мағлуб бўлишмади. Ўйинда ҳисоб очилмади.

Чемпионлар лигасини ўта йирик мағлубият билан бошлаган “Пахтакор” эса сафардан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди. Тошкентликларнинг легионер футболчиси Санибал Ораховац томонидан 24-дақиқада киритилган гол ўйин якунига ягоналигини сақлаб қолди. Ўтган йили пахтакорчилар Вобкентдаги ўйинда мағлуб бўлишганди.

Аввалги мавсумдаги хатони “Насаф” ҳам такрорламади. Қаршиликлар ўзига хос дербида Самарқанддан ишончли ғалаба билан қайтишди. Жаҳонгир Жиямуродов биринчи бўлимда ҳисобни пенальтидан очган бўлса, ўйин якунига яқин Носир Отақўзиев ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади.

ОЛИЙ ЛИГА-2012. 1-ТУР

“ОЛМАЛИҚ” – “НЕФТЧИ” – 0:0

“БУХОРО” - “ПАХТАКОР” – 0:1
Гол: Санибал Ораховац (24)

“ДИНАМО” – “НАСАФ” – 0:2
Голлар: Жаҳонгир Жимуродов (18-пенальти), Носир Отақўзиев (76)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:22, 15.03.2012.
Ўқилди: 8849 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.