Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Динамо» - «Насаф» 0:2. Тафсилотлар

Баҳо:
+ | -

Учрашув тафсилотларга тўхталиш олдидан, “Динамо”нинг шу номдаги қайта реконструкция қилинган 13.000 кишилик стдаони тўлгани, ташқарида ҳам 5 мингга яқин мухлис ўйинга киролмасдан қолиб кетганини таъкидлаш зарур. Вилоят ҳокими З.Т.Мирзаевнинг кириш сўзларидан сўнг Самарқандда чемпионат байроғи кўтарилди. 

Учрашувдан сўнгги матбуот анжуманида қаршиликларнинг янги бош мураббийи Рўзиқул Бердиев айтганидек, матчнинг биринчи бўлими вице-чемпионимизнинг ташаббуси остида ўтди. Учрашувдаги дастлабки хафли вазият учрашув ибтидосида самарқандликлар томонидан содир этилганига қарамасдан, “Насаф” дастлабки дақиқаларданоқ ўйин кимнинг ташаббуси остида ўтишини билдириб қуйди. 

“Насаф” ўз легионерлари Переплёткин ва Геворкянлар ёрдамида ўз стилида қанотлардан ҳужумлар ташкил қилиб турди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида,15-дақиқада Шуҳрат Мирхолдиршоев зарбавий позицияга чиқарилаётганда жамиа майдони ичида Дилшод Жўраев томонидан тўхтатилди. Цейтлин киприк қоқмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатиб турарди.

Жаримани ижро этган Жиямуродов биринчи уринишдаёқ Мельничукни доғда қолдирди. Бироқ тўпга зарба берилаётганда қаршиликлардан кимдир 9,15 метрлик масофани бузиб, жарима майдонига бостириб кирган эди. Жиямуродов зарбани қайта ижро этишда ҳам адашмади.

Иккинчи бўлимда қаршиликлар устози керакли ўзгаришлар қилгани ўйин якунида маълум бўлди. Биринчи голга замин яратган Мирхолдиршоев ўрнига майдонга тушган Носир Отақўзиев “Динамо” жарима майдони ичидаги палапартишликдан фойдаланиб, ҳисобдаги устунликни таъминлади.

Убайдуллаевнинг кечагина олимпия терма жамоасида майдонга тушган Иван Нагавни майдонга тушириши ҳам вазиятни ўнглашга қаратилган эди. Бироқ Иван ўзининг тезкор ўйинлари билан яхши вазиятлар яратган бўлса-да, буни ҳисобда аксэттир олмади.

Самарқандликлар бош мураббийи А.Убайдуллаев ўйиндан кейинги матбуот анжуманига ташриф буюрмади. Унинг ўрнига саволларга жавоб берган ёрдамчи мураббий Э.Сакаев тезкор гол жамоанинг ўйинга тайёрлаган барча стратегия ва тактикаларини йўққа чиқариб юборганини важ қилди.

“Агар ўйинни бошқаттан ўйнаш имконияти бўганда нималарни ўзгартирдингиз?” деган саволга Сакаев: “Аввало, нима бўлса бўлди, балким бошқачароқ тактика қўллаган бўлармидик. Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради”, деб жавоб берди.

ДИНАМО (Самарқанд) - НАСАФ (Қарши) 0:2 (0:1)
Голлар: Жаҳонгир Жиямуродов (16-пенальтидан), Носир Отақўзиев (78)
Динамо: 27. Андрей Мельничук. 2. Андрей Ерохин. 5. Аҳрол Рисқуллаев. 6. Леонид Кошелев. 11. Дилявер Абибуллаев (9. Иван Нагаев - 60). 12. Сунатилла Мамадалиев. 13. Александр Хвостунов. 15. Дилшод Жўраев. (17. Салим Мустафоев - 89) 18. Сирожиддин Сайфиев. 22. Рўзимбой Аҳмедов. 23. Жасур Бобоев.(10. Зафар Полвонов - 80)
Насаф: 30. Ғайратжон Ҳасанов. 4. Мақсуд Каримов. 5. Ботир Қораев. 7. Жаҳонгир Жиямуродов. 8. Андрей Переплёткин. 9. Илҳом Шомуродов. 17. Артур Геворкян. (23. Мирзакамол Камолов - 81) 20. Эркин Бойдуллаев. 27. Илҳом Юнусов (21. Суҳроб Неъматов - 86) 33. Шуҳратбек Мирхолдиршоев (11. Носир Отақўзиев - 55).  34. Боян Малишич.
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Букатин, Алексей Миронов 
Захира ҳаками: Зокир Қодиров
Назоратчи ҳакам: Сайфиддин Эрматов
2012 йил 15 март. Самарқанд. “Динамо”. 12.000 томошабин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:22, 15.03.2012.
Ўқилди: 9040 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик