Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Хайрулла Каримов қўли билан «Бунёдкор»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+4 | -

1-турда сенсация юз беришига Хайрулла Каримовнинг “Машъал” дарвозасига қўл билан урган голи йўл қўймади. Ҳимоячи ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда бурчакдан узатиб берилган тўпни қўли билан дарвоза томон буриб юборди. Бу ҳолатни бош ҳакам Бахтиёр Тоғаев кўрмай қолди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида “Машъал” асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, майдон эгаларига гол уриш имконини бермади. Бўлим охирларига келиб, Владимир Фомичёв шогирдлари ҳужумга ўта бошлашди. Улар ушбу ҳужумкорни иккинчи бўлимда ҳам давом эттиришди. 54-дақиқада Саҳоб Жўраевнинг хатосидан сўнг муборакликлар ҳисобни очишга бир баҳя қолди. Габит Сапаргалиевнинг 17 метрдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ажойиб сейв натижасида тўп Нестеровнинг қўлларига тегиб, ўз йўналишини бироз ўзгартирганини айтиб ўтиш жоиз.

Умуман, иккинчи бўлим қарама-қарши ҳужумлар остида ўтди. Бўлим сўнгида эса юқорида айтган ҳолатимиз юз берди.

Шу пайтгача “Бунёдкор” ва “Машъал” жамоалари ўзаро 10 марта тўқнаш келган бўлиб, уларнинг барчасида “қалдирғочлар” ғалаба қозонишганди. Шу тариқа, муборакликлар ўзаро ўйинларда илк очкони қўлга киритишдан маҳрум бўлишди.

Олий лига-2012. 1-тур
БУНЁДКОР — МАШЪАЛ 1:0 (0:0)
ГОЛ: Хайрулла Каримов (90+1)
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Хайрулла Каримов (39), Камолиддин Мурзоев (80) — Илья Фомичёв (28), Санжар Қувватов (53)
БУНЁДКОР: 1. Игнатий Несетров, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 10. Шавкат Саломов, 13. Лутфулла Тўраев, 16. Артём Филипосян, 17. Камолиддин Мурзоев, 22. Виктор Карпенко, 23. Саҳоб Жўраев (11. Эмиль Кенжисариев — 86), 24. Баҳодир Пардаев (20. Анваржон Солиев — 67), 33. Ян Козак (28. Руслан Мельзиддинов — 73)
МАШЪАЛ: 1. Санжар Қувватов, 2. Алик Ҳайдаров, 3. Дилявер Ваниев, 4. Илья Фомичёв, 5. Тони Линдберг, 7. Жаҳонгир Абдумўминов, 8. Самандар Шодмонов, 14. Игорь Петкович, 15. Габит Сапаргалиев (6. Элдор Эргашев — 73), 17. Шуҳрат Муҳаммадиев, 18. Аббос Шодмонов
ҲАКАМЛАР: Б.Тоғаев (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вилояти.), А.Снетков (Тошкент вилояти), Д.Каримов (Тошкент)
НАЗОРАТЧИ: В.Валицкий (Тошкент)
ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИЛАР: Анвар Ғофуров – Габит Сапаргалиев
2012 йил 15 март. Тошкент. «Жар» стадиони. 753 томошабин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:01, 15.03.2012.
Ўқилди: 13264 марта.
Фикрлар: 122 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.