Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

18 йил ичида биринчи марта “Барселона”сиз: Бугун Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -1

Бугун Швецариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигасига 1/8 финал баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, шундан сўнг плей-оффнинг биринчи босқичининг саккизта жуфтлиги шаклланади. “Stadion.uz” нашри бўлажак тадбирнинг барча тафсилотлари билан таништиради.

 

Қуръа қачон бўлиб ўтади

13 декабрь душанба куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади. Маросимни “Stadion.uz” матнли трансляцияда орқали кузатиб боришингиз мумкин.

 

Қайси жамоалар иштирок этади

16 та жамоа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўл олди ва гуруҳ босқичида квартетларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади. “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” (Англия), “Реал Мадрид”, “Атлетико” ва “Вильярреал” (Испания), “Ювентус”, “Интер” (Италия), “Бавария” (Германия), “ПСЖ”, “Лилль” (Франция), “Бенфика”, “Спортинг” (Португалия), “Аякс” (Голландия), “Ред Булл Зальцбург” (Австрия) каби жамоалар ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилади. .

Асосий сенсация “Барселона”нинг 1/8 финалга чиқа олмагани бўлди. Хави шогирдлари гуруҳда “Бавария” ва “Бенфика”дан ортда қолиб, квартетда учинчи ўринни эгаллади. Охирги марта 2003/2004 йилги мавсумда “кўк-анорранглилар” Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмаганди.

 

Жамоалар қандай тақсимланади

Жамоалар иккита саватга бўлинган. Гуруҳ ғолиблари дастлабки гуруҳдан жой олса, иккинчи ўрин эгалари эса иккинчи гуруҳдан ўрин олишади.

 

Бир гуруҳдан жой олган жамоалар

Гуруҳ ғолиблари

Иккинчи ўринни олган жамоалар

"Манчестер Сити"

ПСЖ

"Ливерпуль"

"Атлетико"

"Аякс"

"Спортинг"

"Реал"

"Интер"

"Бавария"

"Бенфика"

"Манчестер Юнайтед"

"Вильярреал"

"Лилль"

"Зальцбург"

"Ювентус"

"Челси"

 

Қура қандай кечади?

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қура ташлаш маросими осон. Турли саватчалардаги жамоалар жуфтлик ҳосил қилади. Шу билан бирга, бир мамлакат вакиллари, шунингдек, гуруҳ босқичида кесишган жамоалар бир-бирига қарши туша олмайди. Бошқа ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Асосий интригалар

Қуръа бизга камида иккита кучли жуфтликни кафолатлайди. Сабаби, “Челси”, ПСЖ ва “Интер” ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва иккинчи саватчадан жой олган. Шубҳасиз, “Челси” ва “Интер” ўз гуруҳида сенсацион тарзда ғалаба қозонган “Лилль” билан учрашишдан умидвор. Сабаби, ПСЖ ушбу жамоа билан бир чемпионатда ўйнайди ва “Лилль”га қарши ўйнамаслиги аниқ.  

Учрашувлар қачон бўлиб ўтади?

1/8 финал ўйинлари икки ойдан сўнг бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинлар 15, 16, 22 ва 23 февраль кунлари, жавоб ўйинлари 8, 9, 15 ва 16 март кунлари бўлиб ўтказилади. Иккинчи саватчадан жой олган жамоалар биринчи ўйинни ўз майдонларида ўтказишади.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдан бошлаб УЕФА таркибида ўтказиладиган турнирларда меҳмондаги гол қоидасини бекор қилган эди. Агар плей-оффда жамоалар бир-бирларига бир хил миқдорда гол урсалар, жавоб ўйини қўшимча вақтга ўтади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:00, 13.12.2021.
Ўқилди: 13341 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.