"Монако" бош мураббийи Нико Ковач "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.
"Мен учун Мбаппе дунёнинг энг кучли учта футболчисидан бири. Агар у жароҳатлардан қоча олса, кўплаб мукофотларни қўлга киритади, шу жумладан "Олтин тўп"ни ҳам", – дея Ковачнинг сўзларидан иқтибос келтирган "L'Équipe" нашри.
Эслатиб ўтамиз, ортда қолган 18 турдан кейин "ПСЖ" 46 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 26 очкоси бор "Монако" саккизинчи поғонада.