"Арсенал"нинг "Марсель"даги футболчиси Уилям Салиба яна Лондонга қайтиш ниятида. Турли хил манбалар ҳимоячини Францияда қолиши ҳақида ёзаётганига қарамасдан 21 ёшли футболчи "Арсенал"га қайтиш ниятида.
У 2019 йилда 27 миллион фунт эвазига "Сент-Этьен"дан харид қилинган эди. Аммо мана уч мавсумки, ижарада ҳаракат қилмоқда. Салиба ҳозирда "Марсель"нинг асосий футболчисига айланган. У бу мавсумда жами 21 марта майдонга туширилган.