Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

«МЮ» халқаро мавсумни Бильбаода якунлади

Баҳо:
+ | -

Бильбаода ҳам мағлубиятга учраган “Манчестер Юнайтед” ушбу мавсумнинг ўзида тўртинчи мусобақани муддатидан олдин якунлади. Учрашувни анча актив бошлашга ҳаракат қилган меҳмонлар Льорентенинг чиройли голидан сўнг, бутунлай сочилиб кетишди. Майдонда фақат битта жамоа ўйнади, “МЮ” эса ўйин тугашини кутгандек, мақсадсиз югуриб юрди холос. Токеро, Муниаин, сусаеталар вазиятлардан тўлиқ фойдалнишганда, ҳисоб янада йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда эса, Уэйн руни жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба бериб, ҳисобни қисқартишига эришди.

Қизиқарли тўқнашув Удинезеда бўлиб ўтди. Илк ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган италияликлар учун вазиятни ўнглаш учун ажойиб имконият бор эди. Учинчи дақиқадаёқ жарима майдони ичида Флоро Флоресга қарши қўполлик қилган Фиргевер майдондан четлатилди. Пенальтини Ди Натале аниқ амалга оширди. Ўн бешинчи дақиқада эса Ди Наталенинг ўзи умумий ҳисобни тенглаштирди. Лекин меҳмонлар ҳисобни қисқартиришнинг уддасидан чиқишди. Уёғига эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланган ҳолда, керакли ҳисобни сақлаб қолишди.

“Валенсия”нинг ПСВ майдонида икки тўп фарқини ушлаб туришга кўпчилик ишонганди. Германияда эса қизиқарли ҳолат йўл берди. “Ҳанновер-96” биринчи ўйинда 2:2 ўйнаб келганди, ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Меҳмонлар ҳимоячиси Кану эса дубл қайд этди. Ўз дарвозасига...

Қолган тўрт жуфтлик айни пайтда орани очиқ қилишмоқда. Қуръа эса, эртага бўлиб ўтади.

АТЛЕТИК – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 2:1 (1:0)
Голлар: Льоренте (23), Де Маркос (65), Руни (80).
АТЛЕТИК: Ирайсос, Ираола, Аморебьета, Ауртенече, Хави Мартинес, Итурраспе, Де Маркос, Андер (Иньиго Перес, 82), Сусаета, Муниаин (Сан Хосе, 88), Льоренте (Токеро, 40).
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Де Хеа, Рафаэл, Эванс, Фердинанд (Смоллинг, 63), Эвра, Янг, Кэррик (Погба, 63), Клеверли, Пак Чжи-Сунг, Гиггз (Уэлбек, 68), Руни.
Огоҳлантиришлар: Сусаета (55), Рафаэл (60), Погба (72).
Дастлабки учрашув — 3:2

ҲАННОВЕР 96 – СТАНДАРД 4:0 (2:0)
Голлар:  Абдуллавий (4), Кану (21, 73, автогол), С. Пинту (90).
ҲАННОВЕР 96: Цилер, Черандоло, Эггиманн, Агги, Пандер (К. Шульц, 46), Шмидебах (Лала, 85), Штиндль, С. Пинту, Рауш, Абдуллавий (Я Конан, 70), Шлаудрафф.
СТАНДАРД: Болат, Кану, Поконьоли, Симан (Опаре, 24), ван Дамм (Сейхас, 70), Тревизан, Бюенс, Вейнкер, Тчите, Гакпе, Гои-Би Зоро Седе (Батшуайи, 82).
Огоҳлантиришлар: Гакпе (18), Опаре (26), Агги (45), ван Дамм (61), К. Шульц (69).
Четлатиш: Гакпе (58).
Дастлабки учрашув — 2:2

ПСВ – ВАЛЕНСИЯ 1:1 (0:0)
Голлар: Рами (47) – Тойвонен (64).
ПСВ: Титонь, Питерс, Фильо, Манолев, Боума (Дерейк, 76), Вейналдум, Стротман, Лабиад, Мертенс (Ленс, 80), Матавж, Тойвонен.
ВАЛЕНСИЯ: Диего Алвес, Бруно Сальтор, Деальберт, Рами, Матье, Альбельда (Топал, 75), Альба, Тино Коста, Фегули, Адурис (Пьятти, 80), Жонас (Парехо, 85).
Огоҳлантиришлар: Манолев (6), Бруно Сальтор (57), Боума (71), Альба (74), Адурис (78), Матье (84), Диего Алвес (89), Тойвонен (90), Ленс (90).
Четлатиш: Рами (89).
Дастлабки учрашув — 2:4

УДИНЕЗЕ – АЗ АЛКМААР 2:1 (2:1)
Голлар:  Ди Натале (3, пенальтидан, 15), Фалкенбург (31).
УДИНЕЗЕ: Ханданович, Армеро, Экстранд, Бенатия (Паскуале, 11), Ферронетти (Фаббрини, 66), Асамоа, Пациенца (Абди, 78), Домицци, Пинци, Флоро Флорес, Ди Натале.
АЗ АЛКМААР: Альварадо, Поульсен, Фиргевер, Марселлис, Мойсандер, Фалкенбург (Ортис, 83), Махер, Эльм, Холман (Гудмундссон, 78), Беренс (Клаван, 11), Алтидор.
Огоҳлантиришлар: Паскуале (39), Алтидор (55), Домицци (63), Махер (65), Пациенца (73), Пинци (90).
Четлатиш: Фиргевер (3).
Дастлабки учрашув — 0:2

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:13, 16.03.2012.
Ўқилди: 9305 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.