Мадриднинг «Реал» клуби директори Эмилио Бутрагеньо Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қайта қуръа ташланганидан норозилигини билдирди.
Биринчи қурьа натижасига кўра, «қаймоқранглилар» «Бенфика» билан тўқнаш келганди. Иккинчи қурьадан кейин эса ПСЖ 1/8 финалда «Реал»нинг рақибига айланди.
«Бу ҳайратланарли ҳодиса, қурьа ташлашни кутаётган миллионлаб мухлислар, шунингдек, бутун спорт олами учун тушуниш жуда қийин бўлган воқелик.
ПСЖ? Ушбу турнир мухлисларимиз учун нимани англатишини тушуниб турибмиз, учрашувни иштиёқ билан кутмоқдамиз.
Рақибларнинг кучини ва футболчиларининг савиясини тушунамиз, аммо иккита ажойиб ўйин ўтказишимизга ишончимиз комил. Чорак финалга чиқамиз деган умиддаман», — дейди Бутрагеньо.