«Торино» президенти Урбано Каира жамоа ҳужумчиси Андреа Белотти билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар ҳақида гапирди.
«Мен унинг шартномани узайтириши учун қулай шароитни кўрмаяпман, лекин барчасини вақт кўрсатади», — дейди Урбано.
Маълумот учун, А Серия клублари қизиқиш билдираётган 27 ёшли футболчининг туринликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.