Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия

Хабиб Нурмагомедов шахсий футбол агентлигини яратди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов шахсий футбол агентлигини ташкил этганини эълон қилди.

Биз футбол йўналишида ривожланишни хоҳлаймиз. Кларенс Зеедорф билан биргаликда Россияда футбол мактабларини очишни режалаштиряпмиз. "Eagles Sport" менежменти спорт клублари учун консалтинг хизматларини кўрсатади. Бизда ҳали қилинадиган ишлар етарлича. Биз футболчиларни, ёш йигитларни болаликдан бошлаб футболга олиб кирамиз. 15-16 ёшда кучли жамоада ўйнамаса ҳеч нарса бўлмайди. Биз уларни бошқарамиз, бошқа лигалар билан шартнома имзолаймиз, бу БАА, Саудия Арабистони, балки Европа чемпионатлари бўлиши ҳам мумкин”, - дея Хабиб Нурмагомедовнинг сўзларидан иқтибос келтиради “Известия”.

Аввалроқ Нурмагомедов “Барселона” клубини Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида иштирок эта олмаслиги билан боғлиқ вазиятга изоҳ берган эди.

Манба: Championat.com
Киритилди: 00:27, 14.12.2021.
Ўқилди: 2896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.