Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Р.Бердиев: «Учрашув ажойиб муҳитда ўтди»

Баҳо:
+ | -

“Динамо”- “Насаф” (0:2) учрашув якунланганидан сўнг жамоамиз устози матбуот анжуманида ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди. 
 
- Янги футбол мавсуми бошлангани билан барчани табриклайман,-дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. – Мен “Насаф” таркибида кўп йиллар давомида Самарқандда – “Динамо”га қарши келиб тўп сурганман. Очиғи,   бугунги кунда бу ерда  футболимиз ривожи  учун қилинаётган  ишларни кўриб қувондим.  Стадион ҳам ажойиб таъмирланибди.  Учрашув ажойиб муҳитда ўтди. Стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга ташаккур. Биринчи бўлим бизнинг ташаббусимиз остида кечди. Иккинчи бўлимда ҳужум чизиғимизда ўзгариш  қилдик ва бу ўз самарасини берди, деб ўйлайман.
 
- Илҳом Шомуродов бугун  ҳам қулай вазиятлардан ҳам гол кирита олмади. Аммо унга ишонишда давом этаяпсиз...
- Илҳом учрашув мобайнида жамоамиз учун катта кўламдаги ишни бажаради. Бу биз учун фойдали. Бошкович яқиндагина жароҳатдан фориғ бўлди, шунинг учун Илҳомга кўпроқ имконият бераяпмиз.
 
- Дарвозани бугун асосий посбон Муротжон Зуҳуров қўриқламади. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- Ғайрат Ҳасанов ҳам тажрибали дарвозабон ҳисобланади. Биз уни жамоага таклиф қилишимиздан аввал унга ишонардик ва бугун у ишончимизни тўлиқ оқлади.  Зуҳуров терма жамоамиз аъзоси саналади. Ҳали мавсум энди бошланди. Шунинг учун унга ҳам имкониятлар етарли бўлади.
 
- “Динамо”нинг мағлубиятига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Ҳар доим ўз уйида мавсумни очиб бериш футболчилардан анчагина  руҳий босим бўладию   Менимча бугун рақибимиз бу  босимни енга олишмади. Таркибда ёш футболчилар бор. Ўйлайманки, мавсум давомида “Динамо” яхши натижаларга эришади. Жамоа устози Аҳмад ака Убайдуллаев тажрибали мураббий саналади.
 
- Кейинги учрашувда Эронга сафар уюштириб, маҳаллий “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушасизлар. Рақиб жамоа имкониятларини етарлича ўргандингларми?
- Биласиз, “Истиқлол” жамоаси Эроннинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади. Рақиб ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотлар тўплаяпмиз. “Истиқлол” жамоаси иштирокидаги ўйинларни дисклари бизда мавжуд. Рақибни имкон қадар заиф нуқталарини ўрганяпмиз. Биз бу баҳсда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бунинг учун бизда имкониятлар етарли.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:40, 16.03.2012.
Ўқилди: 7113 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.