"Валенсия" расмий сайтида мураббийлар штабининг икки аъзоси коронавирусга чалинганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, қолган футболчилар ва мураббийлар тест синовларидан салбий ўтишганлиги сабабли жамоа одатдагидек машғулотларни давом эттиради.
Испания чемпионатининг 17-туридан кейин “Валенсия” 25 очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.