Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Х.Оганесян: «Яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмидаги саволларга «Локомотив» клубининг янги бош мураббийи, ўтмишда машҳур футболчи бўлган Хорен Огонесян жавоб қайтарди.

— Хорен ака, Сиз ўз вақтида мамлакатимизда тўп сургансиз. Орадан маълум вақт ўтгач, энди мамлакатимизга мураббий бўлиб ташриф буюрдингиз. Айтингчи, эртанги учрашув олдидан кўнглингизда қандай ҳиссиётлар кечмоқда?

— Аввало, футбол бу – мухлислар учун катта байрам! Шунинг учун, шогирдларим билан чиройли ўйин ва яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Мураббий сифатидаги Ўзбекистонда дебют учрашувим олдидан ўзига яраша ҳаяжонланиб турибман. Негаки, бу юрт мен учун бегона эмас, юқорида айтиб ўтганингиздек, Ўзбекистонда футболчи сифатида фаолият олиб борганман. Мухлислар унутмаганлигидан бағоят хурсандман. Шунинг учун мураббийлик фаолияти ҳам мухлисларнинг ёдида қолишини ҳоҳлайман.

— Жамоангизни мавсумга тайёргарлигини қандай баҳолайсиз?
— Раҳбарият ва ҳомийларимиз ўқув-йиғин машғулотларини юкск савияда ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб берди. Шунинг учун тайёргарликдан кўнглим тўқ. Фақатгина миллий ва олимпия терма жамоаларига чақирилган футболчилардан бироз хавотирдаман. Чунки, улар биз билан деярли шуғулланишмади ва таркибга куни кеча келиб қўшилишди.

— «Шўртан» жамоасини қанчалик даражада ўргандингиз?
— Имконият даражасида ғузорликлар ўйинларини кузатишга ва ўрганишга ҳаракат қилдик. «Шўртан» билан БААда биргаликда йиғинларда иштирок этдик. Умумий хулоса қилиб айтадиган бўлсам, жамоа таркиби жуда яхши шаклланган ва «Шўртан» кучли жамоалардан бири деб бемалол айтсам бўлади.

Одилбек ТОЛИПОВ тайёрлади

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 22:44, 16.03.2012.
Ўқилди: 8540 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик