Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

ЎФА ва ЎзПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш мақсадида UZ Football Awards маросимини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда 2021 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига этиб бормоқда. Барча расмий мусобақалар якунланиб, йил сарҳисобини амалга оширадиган пайт ҳам борган сайин яқинлашмоқда.

Ортда қолаётган йил ҳеч шубхасиз ўзбек футболи тарихида ўз изини қолдиради. 2021 йил мобайнида турли ёшдаги терма жамоаларимиз, шунингдек юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилган клубларимиз кўплаб ёдда қоларли учрашувларни ўтказишди, Cоcа-Cола Суперлига, мамлакат кубоги ва бошқа кўплаб ички мусобақаларимиз жуда шиддатли ва муросасиз ўйинларга бой бўлгани ҳамда кураш охирги турларга қадар давом этгани билан узоқ вақт хотирамизда қолади.

Йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими –  UZ Football Awards  тадбирини ўтказади.

 UZ Football Awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ЗЎР ТВ нинг Renaissance Hall  тантаналар залида бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:22, 15.12.2021.
Ўқилди: 1547 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.