Англия чемпионати 17-туридан ўрин олган учрашувда "Лидс" "Манчестер Сити" меҳмони бўлди ва йирик 7:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
"OptaJoe" маълумотига кўра, бу мағлубият клуб тарихидаги АПЛда қабул қилиб олган энг йирик мағлубиятининг такрорланиши бўлди. Аввалроқ, "Лидс" 1979 йилнинг сентябрида "Арсенал"га, 1966 йилнинг ноябрида эса "Вест Хэм"га худди шундай ҳисобда мағлуб бўлганди.
Қолаверса, бундай мағлубият жамоа устози Марсело Бьелса учун ҳам антирекорд бўлди. Аргентиналик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятида биринчи марта жамоаси ўз дарвозасидан 7 та гол ўтказиб юборди. Бу унинг мураббий сифатидаги 568-ўйини эди.