"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Вильям Галлас Пьер-Эмерик Обамеянгга маслаҳат берди. У бу ҳақида шундай дейди:
"Мен ҳам бир пайтлар у тушган аҳволда қолган эдим. Дастлаб, буни қабул қила олмаганман. Буни қабул қилиш мен учун қийин бўлган. Клуб ва мураббий шу қарорга келган экан, буни қабул қилишга мажбурсиз. Баъзида бу футболчига ёрдам ҳам беради. Чунки айримлар учун сардорлик боғичи оғирдек туюлади. Сардорлик жуда ҳам қийин, аслида. Аммо бу ҳеч нимани ўзгартирмайди. Мухлислар, ким бўлишингиздан қатъий назар сиздан яхши ўйин кутишади. Мен бунда унга ўз йўлида яна давом этиб, олдинги ёрқин даврига чиқиб олишини маслаҳат бераман. Ҳаракат ва меҳнатдан тўхтамаслик керак".
Маълумот ўрнида Галлас ҳам 2008 йилда мухлислар босими сабаб "Арсенал" сардорлигидан айрилган эди.













