Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон - Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи - Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм 0-2 Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина 0-3 Фрозиноне
29/08 21:30 Монца 2-3 Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло 2-1 Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад 2-1 Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус 2-0 Парма
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси - Брайтон
30/08 18:00 Лидс - Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд - Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид - Малага
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

Қаҳрамон Асланов мақоласи: «Манчестер Сити» нима учун «Лидс»ни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди?

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити”нинг “Лидс” устидан ўта йирик ҳисобдаги (7:0) ғалабаси кучлар мувозанати нуқтаи назаридан анормал кўриниши мумкин бир қараганда, аслида эса, ундай эмас. Анормаллик бошқа жойда. Гвардиола жамоаси ҳар доимгидан бошқача ўйин кўрсатмади, “Лидс” “Сити”нинг аввалги рақибларидан кўра кучсизроқ эмасди.

Бу ерда нормал бўлмаган нарса бошқа – “Манчестер Сити”нинг вазиятлардан фойдалана олгани. Шу холос. Аслида “Сити” деярли ҳар ўйинда мана шунча миқдорда хавфли вазият яратади, аммо бу сафарги йирик ҳисобнинг сабаби, бу сафар ўша вазиятлар кутилганидан кўпроқ голга айланди.

XG деган кўрсаткич бор – дарвозага берилган зарбаларнинг хавфлилик даражаси коеффицентда акс эттирилиб, тўпланиб борилади. Айтайлик, узоқроқдан зарба берилса, ушбу зарбанинг XG кўрсаткичи 0.12 бўлиши мумкин. Очиқ дарвозага, яқинроқдан ижро этилган зарба XG да 0,90, яъни деярли 1 га яқин баҳоланиши мумкин ва ҳоказо.

Хуллас, “Манчестер Сити” “Лидс”га қарши ўйинда XG бўйича 2.3 очко тўплаган. Голлар сони эса 7. Яъни урилган голлар сони XG орасидаги фарқ 4.7 ни ташкил қилмоқда. Бу вазиятлардан фойдаланишда ўта юқори кўрсаткични англатади. Бу даражадаги фарқ масалан, охирги марта беш йил олдин АПЛ да кузатилган экан.

“Манчестер Сити” ушбу мавсумда аввалги 16 ўйиннинг 8 тасида, яъни тенг ярмида XG бўйича кечаги ўйиндан каттароқ кўрсаткич қайд этган. Ҳатто ўтган турдаги “Вулверҳэмптон” (1:0), икки ҳафта олдинги “Вест Ҳэм” (2:1), мавсум бошидаги “Лестер”га (1:0) ўйинларда “шаҳарликлар” кечаги ўйиндан кўра кўпроқ XG қайд этишган, яъни кўпроқ хавфли вазият ярата олишган.

Агар фоиз ҳисобида “Лидс” билан ўйин XG си ва “Уотфорд” билан ўйинникини (3.05) солиштирсак, “Сити” агар вазиятлардан кечагидек фойдаланганда, “Уотфорд” дарвозасига 9 та гол уриши керак эди. "Брайтон"ни 10:1, “Арсенал”ни эса, 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратиши лозим бўларди.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 12:29, 15.12.2021.
Ўқилди: 3062 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик