Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Локомотив»га янги бош мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Локомотив» ПФК раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда жамоанинг Суперлига ва Ўзбекистон Кубогидаги иштироки муҳокама қилиниб, кейинги йил учун режалар белгилаб олинди.

Учрашув чоғида клуб раҳбарияти янги мавсумдан асосий жамоани ёш иқтидорли мутахассис Денис Коростиченко бошқаришини маълум қилди. Хабарингиз бор, португалиялик мураббий Микаэл Секейра «Локомотив»ни тарк этганидан сўнг, 27 ноябрь куни Қаршида «Насаф» билан кечган баҳсда «темирйўлчилар»ни Денис Коростиченко бошқариб, мавсумнинг охирги ўйинида жамоамиз 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Маълумот учун, Денис Владимирович Коростиченко 1986 йил 11 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий. 2014 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Катта футболдаги фаолиятини «Оқтепа» сафида ўтказган. Мураббийлик фаолиятини эса 2005 йилда бошлаб, дастлаб Тошкент шаҳридаги БЎСМ-17да болалар мураббий бўлиб ишлаган. 2010-2018 йиллари «Бунёдкор» академиясида фаолият юритган Коростиченко 2019 йилдан бери «Локомотив» ПФКда ишлаб келяпти.

2019 йил «Локомотив» U-21 жамоасида Тимур Кападзега ёрдам берган Коростиченко ёшларимизнинг Ўзбекистон чемпиони бўлишида муносиб ҳисса қўшди. 2020 йилнинг иккинчи ярмида Тимур Кападзе «Локомотив» асосий жамоасини қабул қилиб олгач, мураббийлар штабига яна Коростиченкони таклиф этди. Йил охирида Тимур Тоҳирович янги тузилган «Олимпик» жамоасига йўл олди. Денис Коростиченко эса «Локомотив»да қолиб, Микаел Секейра бошчилигидаги мураббийлар штабидан жой олди.

Португалиялик мураббий жамоани тарк этгач, клуб раҳбарияти Денис Коростиченкога ишонч билдириб, ёш мутахассисни асосий жамоа бош мураббийи этиб тайинлади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:00, 15.12.2021.
Ўқилди: 3677 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.