Ҳозирда "Анжи" ёрдамчи мураббийи бўлиб турган Роберто Карлос, ўтган йили Самарада, "Крилья Советов"га қарши кечган учрашув сўнггида ўзига қарата трибунадан туриб банан отган мухлисни кечирганлигини айтиб ўтди.
Кеча Самара клуби рахбарларининг саъи-ҳаракатлари билан ўша мухлис қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушба безори мухлис Самара фуқароси Вячеслав Прохоров бўлиб чиқди.
Аввалига, банан отганликда айбланиб, қўлга олинган бошқа бир мухлис, Валерий Липатов ўз айбини тан олмаган, клуб ҳам унинг айбдорлигини исботлай олмаган эди. Стадионга ўрнатилган видеокамералар ёрдамида фотороботи тузилган мухлис қидирувга берилган эди. Орадан шунча вақт ўтганига қарамай, клуб рахбарлари безори мухлисни қидиришни тўхтатмадилар. Ниҳоят, ўтган ҳафтада Вячеслав Понамарев рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинди.
Ушбу хабарни эшитган Роберто Карлос эса, ўша мухлисга нисбатан ҳеч қандай адовати йўқлигини ва уни кечирганлини айтди.
"Самарадаги хабарлар ҳақида эшитдим. Мен ўша мухлисни кечирдим. Унинг ўзига ва оиласига соғлиқ ва омад тилайман. Агар у Москвага келса, шахсан ўзи билан кўришишга ва уни кечирганимни айтишга тайёрман. Ҳеч қандай муаммо йўқ."
"Ўйлашимча, бундай мухлислар фақатгина ўз клуби имжига доғ туширадилар. Бундай ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган мухлисларни бошқа стадионга киритмаслик керак", - дейди бразилиялик футболчи.