"Манчестер Сити" аргентиналик Серхио Агуэронинг юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаш ҳақидаги гапларига расман изоҳ берди.
"Қирол Агуэро. "Манчестер Сити"даги ҳамма фурсатдан фойдаланиб, Серхио Агуэрога сўнгги ўн йилликда клуб муваффақиятига қўшган ажойиб ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиришни истайди ва футболчилик фаолиятидан кейинги ҳаётида энг яхши тилакларни билдиради", - дейилади шаҳарликлар баёнотида. .
Эслатиб ўтамиз, Агуэро "Сити"да 10 йил ўйнаган. У 390 та ўйинда 260 та гол урган ва клубнинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. У "Манчестер Сити" билан 15 та совринни қўлга киритган, шу жумладан 5 та Премьер-лига чемпионлигини.