Пайшанба куни Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида “Лестер” “Тоттенхэм”га қарши баҳс олиб боради. “Шпорлар” коронавирус эпидемияси туфайли жамоадаги бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди, жумладан, Европа лигаси доирасидаги “Ренн” билан тўқнашувни ҳам. Энди “тулкилар” ҳам худди шундай аҳволда.
Коронавирус ва жароҳатлар туфайли “Лестер” биринчи таркибдан 9 нафар футболчисиз қолди. Жамоа бош мураббийи Брендан Рожерснинг сўзларига кўра, клуб “шпорлар” билан ўйинни бошқа муддатга кўчириш илтимоси билан АПЛ раҳбариятига мурожаат қилган, аммо рад жавоби берилган.
Қайд этилишича, “Лестер”да соғлом марказий ҳимоячилар қолмаган.