«Барселона» ҳужумчиси Серхио Агуэро юрагида муаммо туфайли бугун футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Аргентиналик футболчи "Барса" сафига ўтгач, Испания чемпионати доирасида 4та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди. У ягона тўпини "Реал" дарвозасига киритди.