Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

«Хоразм»да янги раҳбарият ва мураббийлар штаби ишга тушди

Баҳо:
+ | -

Биринчи лигада иштирок қилувчи “Хоразм” футбол клубида ишлаб келган Оллаберган Матниёзов бошчилигидаги раҳбарият ҳамда Вали Султонов бошчилигидаги мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди. Улар қўл остида ишлаб келган ишчи-ходимлар (бош бухгалтер, жамоа бошлиғи, маъмур ва бошқалар) ҳам ишдан озод этилдилар.

Вилоят мутасаддилари уларнинг ўрнига клуб директори қилиб М. Маматов ва жамоа бош мураббийи қилиб эса Одамбой Қурбониёзовни тайинлашди. Улар билан биргаликда клубга янги-ишчи ходимлар ҳам келишди.

Маълум-ки, ўтган йили Хоразм вилояти раҳбарлари клуб ва жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйишганди, аммо куни-кеча ишдан олинган раҳбарият ва мураббийлар штаби топшириқни уддалай олишмаганди. Боз устига, клубнинг олдинги раҳбарияти жамоанинг кўплаб футболчилари олдида қарздор бўлиб қолганди. 

Янги раҳбарият ва мураббийлар штаби олдида бу йилги мавсумда қандай вазифалар қўйилгани ҳозирча номаълум.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:07, 17.03.2012.
Ўқилди: 9671 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик