Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Стюардларга беминнат ёрдам

Баҳо:
+ | -

Мухлислар «Челси» ва «Ювентус» аёллар жамоалари ўртасидаги ўйинда гол кўришмади, аммо ажойиб «томоша» гувоҳига айланишди. Учрашув давом этаётган паллада мухлислардан бири майдонга югуриб тушди ва телефонини қўлига олиб, ким биландир суратга тушишни ўйлади. Бироқ стюардлар югуриб келаётганини кўргач, қочишга уринди. Шунда «Челси» футболчиси Сэм Керр бир тутиб, уни майдонга қулатди ва ходимларга бундай ёрдами учун ҳакамдан сариқ карточка олди.

Британия ОАВнинг аниқлаштирилишича, майдонга югуриб тушган мухлис «Челси» сардори Магдалена Эрикссон билан суратга тушишни хоҳлаган экан. Чунончи, Магдалена ўйиндан бир неча кун олдин аёллар футболида стадионларни тўлдириш муҳимлиги ҳақида гапирганди. У жумладан, 2018 йилги кубок финалида мухлислар «Челси» аёллар жамоасига қандай ёрдам беришганини эслади. Ўшанда трибуналарда 45 минг мухлис йиғилганди.

Сэм Керр - «Челси»нинг австралиялик легионери. 2019 йилдан буён Англияда ўйнаётган Сэм дунёнинг энг яхши аёл футболчиларидан бири ҳисобланади. У креатив ҳаракатлари голни чиройли тарзда нишонлаши билан машҳур: одатда ажойиб сальто намойиш этади. Албатта, бу Сэм ижросидаги бу «трюк» фанатга ташланишидан таъсирлироқ кўринади. Умуман, Сэмнинг «Инстаграм»даги саҳифасида голни нишонлашга боғлиқ сальто суратлари жуда кўп. Сэм Керр шунингдек, голни нишонлаш борасида Автралия футболи фахри Тим Кэйхиллдан ҳам кўчирма олган. Ҳа, бурчак байроғи билан «бокс тушиш» саҳнаси кўзда тутилмоқда. Хуллас, Сэм аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019да айнан Кэйхилл ҳаракатини такрорлади. Яна бир факт шуки, у Австралия аёллар терма жамоасидаги дебютини атиги 15 ёши (!)да нишонлаган.

Сэм Кернинг фаолиятида мухлисларга боғлиқ бошқа қизиқарли воқелик ҳам бор. «Барселона» аёллар термаси 2019 йилнинг баҳорида «Лион»га ютқазгач, австралиялик футболчи кутилмаганда, бунга алоҳида изоҳ ёзди: «Барcа» рақобатбардош эмас». Каталония клуби орадан кўп ўтмай, «Челси»ни тор-мор келтиргач, испаниялик мухлислар Сэм Керрни турли-туман «твит»лар билан бомбардимон қилишди.

Сэм аслида мухлисларнинг футболчилар билан суратга тушишни хоҳлашларига оддий қарайди. Дейлик, «Твиттер»да нотаниш киши 7 ёшли қизалоғи у билан суратга тушиш орзуси ҳақида ёзганида, у дарҳол ижобий жавоб қайтарганди. Яъни навбатдаги ўйиндан сўнг қизча орзусини рўёбга чиқарди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:00, 16.12.2021.
Ўқилди: 2178 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.