"Эвертон" футболчиси Люка Дин жамоа учун ўйнашни истамаяпти. Хабарларга кўра, Дин бош мураббий Рафа Бенитес билан муаммога дуч келган.
Шу сабаб жамоанинг сўнгги иккит учрашувида тайёр бўлишига қарамай, қайдномага киритилмаган. Бу воқеани Бенитес футболчининг касаллиги билан изоҳлаган эди. Аммо "Челси"га қарши баҳс олдидан у шундай дейди:
"Мен у билан нима бўлаётганини тушуна олмаяпман. Мен узоқ йиллардан буён футбол ичидаман ва бундай ҳолатларга кўп дуч келганман. Менинг бу борадаги тажрибам етарли. Бу жамоага энг яхши футолчиларни танлаб олиш билан боғлиқ бўлган жараён".
Маълумот ўрнида "Эвертон" АПЛда сўнгги 10та ўйиндан фақат 1тасида ғалаба қозонган. Бу эса Рафа Бенитесга бўлган босимларни оширмоқда.