"РБ Лейпциг" футболчиси Амаду Хайдара "МЮ" устози Ральф Рангник ҳақида гапирди. У ўз интервьюсида шундай дейди:
"Ҳа, бу шубҳасиз. Ральф менинг футболчилик фаолиятимда жуда катта роль ўйнаган инсон саналади. Мен буни ҳеч ҳам эсдан чиқармайман: "Лепйсиг" менга қизиқаётганида мен қаттиқ жароҳат олган эдим. Аммо Ральф шунда ҳам мени олиб келган. Мен эса буни кутмаган эдим. У менга мураббий сифатида катта ишонч ва билим берган. Мен буни унута олмайман. У ҳатто кетаётган пайтида ҳам мендан ўз маслаҳатларини аямаган эди".