Кириш Регистрация
08/01 00:30 Борнмут 3-2 Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд 3-0 Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм 2-1 Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити 1-1 Брайтон
08/01 00:45 Парма 0-2 Интер
08/01 00:45 Торино 1-2 Удинезе
08/01 00:45 Лацио 2-2 Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл 4-3 Лидс
08/01 16:30 Австралия 2-1 Таиланд
08/01 19:00 Ироқ 0-0 Хитой
08/01 22:30 Кремонезе 2-2 Кальяри
09/01 00:45 Милан 1-1 Женоа
09/01 01:00 Арсенал 0-0 Ливерпуль
09/01 19:00 Қирғизистон - Вьетнам
09/01 21:30 Иордания - Саудия Арабистони
10/01 01:00 Хетафе - Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА - Япония
10/01 16:30 Ливан - Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо - Бетис
10/01 19:00 Эрон - Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе - Пиза
10/01 19:00 Комо - Болонья
10/01 20:15 Вильярреал - Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома - Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна

“Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумқўрғон” – Биринчи лига-2022 иштирокчилари

Баҳо:
+ | -

Сурхондарё маркази Термиз шаҳрида 2-лига ғолиблари ўртасида Биринчи лигага ўтиш турнири ниҳоясига этди. Турнирнинг финал иштирокчилари ҳамда учинчи ўрин эгаси 2022-йилги мавсум Биринчи лигага йўлланма олишини инобатга олсак, учта омадли жамоанинг номи маълум бўлиб улгурди.

Ярим финалнинг биринчи учрашувида Сурхондарё вилоятининг икки вакили – “Қумқўрғон” ва “Денов” жамоалари ўзаро куч синашишди ва деновликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Биринчи лиганинг дастлабки иштирокчисига айланди. Иккинчи учрашув икки “Дўстлик” жамоаси ўртасида кечди. Аслида биринчи бўлиб тошкентликлар ҳисобни очишганди. Иккинчи бўлимнинг ярмида олтиариқликлар ҳисобни тенглаштирди.

Якунда эса Олтиариқнинг “Дўстлик” жамоаси 3:2 ҳисобида ютуққа эришиб, Биринчи лиганинг иккинчи вакили бўлди.Биринчи лигага учинчи йўлланма “Қумқўрғон” ва Тошкентнинг “Дўстлик” жамоалари ўртасидаги баҳсда маълум бўлиши лозим эди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида қумқўрғонликлар пойтахтлик рақиблари дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишди ва Биринчи лиганинг учинчи жамоаси бўлди.

Шу тариқа, 2022-йилги мавсум Биринчи лигасида “Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумғўрғон” жамоалари иштирок этади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида олтиариқликлар деновликларни йирик 8:3 ҳисобида мағлуб этиб, ўтиш турнири ғолиблигини қўлга киритишди.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 18:50, 16.12.2021.
Ўқилди: 1984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.