Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Санжар Турсунов: «Иккала қанотда бемалол ўйнайвераман»

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсумни Россия Биринчи дивизиони вакили “Алания”да бошлаган Санжар Турсунов, жамоасининг “Сибир”га қарши ўйинидан (1:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Сиз илк марта “Алания”нинг Владикавказдаги стадионида ўйнадингиз. Ўйин нимаси билан ёдда қолди?
— Об-ҳаво ёдда қолади. Бундай ҳавода ўйнаш оғир бўлди. Аммо биз ғалабага муносиб эдик. Рақибга нисбатан кўпроқ вазиятлар яратдик. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ва мухлисларга хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Шарқий трибунада мухлислар томонидан кўтарилган баннер ёқдими?
— Ҳа, ёқди. Қўллаб-қувватлаш учун мухлисларга раҳмат. Қийин вақтда жамоа билан бирга бўлишларини ва бизни қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлардим.

— Жамоага қўшилганингизга кўп бўлмади. Таассуротлар қандай?
— Жамоа яхши, кучли футболчилар йиғилган. Премьер-лигага чиқиш вазифасини уддалаймиз, деган умиддаман.

— Сиз учун қайси қанотда ўйнаш қулайроқ?
— Арсен Хубулов билан қанотларда алмашиб ўйнайверамиз. Шахсан мен учун қайси қанотда ўйнашнинг фарқи йўқ.

Манба: www.fc-alania.ru
Киритилди: 21:56, 17.03.2012.
Ўқилди: 8432 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.