“Барселона”нинг жорий мавсумдаги омадсиз ўйинлари сабаб, ҳимоячи Жерар Пике профессионал фаолиятини якунлаши ҳақида миш-мишлар тарқала бошлаганди.
Бироқ бу маълумотни футболчининг яқинлари инкор этишди. Бу ҳақда журналистлар 34 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланган “Sport” нашри хабар берди.
Шу тариқа, Пике ҳеч бўлмаганда 2024 йил ўрталарида тугайдиган амалдаги шартномасини якунигача ўйнамоқчи.