"TyC Sports" журналисти Сезар Луис Мерлонинг хабар беришича, "Нью-Йорк Сити" клуби ҳужумчиси Валентин Кастельянос фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, "Краснодар" "Бешиктош" билан футболчининг трансфери борасида рақобатлашмоқчи.
Америка клуби ўз футболчисини 8,83 миллион еврога сотишга тайёр.
Ўтган мавсумда аргентиналик форвард 34 ўйинда 22 та гол уриб, МЛСнинг энг яхши тўпурарига айланганди.