Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Равшан Ҳайдаров: «Жамоамиз фақат ўртамиёна ёки аутсайдер бўлиб қолишини истамайман»

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум"нинг яхши ўйин кўрсатишида "Пахтакор"дан ижарага олинган футболчиларнинг ҳиссаси катта эканини Равшан Ҳайдаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида таъкидлади.

Равшан ҲАЙДАРОВ ("Қизилқум"):
— Биринчи ўйинда футболчиларни ҳаяжон босиши бор гап. Шунинг учун ҳам ўйин сифати юқори бўлмади. Шунга қарамай учрашув шиддатли ўтди. Барибир баҳорий футбол сезилиб турди. Бизда ҳали жамоавий ўйин шаклланмаган. Ушбу дуранг ҳаққоний бўлди, деб ўйлайман. Мезбонларга қараганда яққол хавфли вазиятлар бизда кўп бўлди.

— Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
— Ўтган йили жамоа олий лигадан чиқиб кетганди. Аммо ўзига хос сабаблар билан "Қизилқум" олий лигада қолдирилди. Асосий вазифамиз — ўтган йилги хатоларни қайтармасдан, рақобатбардош жамоа шакллантириш. Жамоамиз фақат ўртамиёна ёки аутсайдер бўлиб қолишини истамайман.

— Бугун кўпроқ "Пахтакор"дан таклиф этилган ўйинчилар яхши ўйин кўрсатишди. Ушбу футболчиларни яхши билганингиз учун жамоага таклиф этдингизми?
— Ҳа, худди шундай. Ўзи январь охирларида машғулотларни бошлагандик. Бундай тиғиз вақтда янги жамоа тузиш қийин эди. Шунинг учун ўзим билган футболчиларни чорладим. Бу вақтинчалик ҳолат. Футболчиларнинг ижара асосида ўйнаб, яна ортга қайтиши яхши эмас. Ҳар бир жамоа ўз футболчисига эга бўлиши лозим. Биз шунга ҳаракат қиламиз. Айни шу футболчилар орқали жамоадаги руҳият ўзгариши кузатилиши мумкин. Лекин ҳозирча ижара асосида ўйнатишга мажбурмиз.

— "Қизилқум"га легионерлар таклиф этилмаганинии сабаби нимада?
— Тўғрисини айтганда, ҳозиргача кўп легионерларни кўрдик. Аммо ҳаммаси ҳам талабга жавоб бермади. Бир марта кўриб, уларга жавоб бериб юбордик. Ҳозирда таркибда битта россиялик легионер бор. Бугун жароҳати борлиги учун Косонсойга келмади.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 08:38, 18.03.2012.
Ўқилди: 8138 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.