Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Жанубий Америка терма жамоалари 2024 йилдан УЕФА миллатлар лигасида иштирок этишади

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) вице-президенти Збигнев Бонек баёнот бериб, 2024 йилдан бошлаб Миллатлар лигасида Жанубий Америка терма жамоалари ҳам иштирок эта бошлашини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигаси 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, мусобақа ўртоқлик учрашувларининг ўрнини босиб келмоқда.

«Миллатлар лигаси бундай форматда сўнгги марта ўтказилмоқда. Бу борада КОНМЕБОЛ билан учрашув ўтказдик. 2024 йилдан бошлаб мусобақага Жанубий Америка жамоалари қўшилишади. Биз янги формат устида ишлаяпмиз. Терма жамоалар тақвими чекланган, шу боис ўйинлар сони кўпайиб кетиши керак эмас», — деди Бонек.

Шунингдек, Бонекнинг айтишича, Жанубий Американинг 6та терма жамоаси — Аргентина, Бразилия, Колумбия, Чили, Перу ва Уругвай турнирнинг А лигасидан ўрин олишади. Қолган 4та терма — Боливия, Эквадор, Парагвай ва Венесуэла B лигага қўшилишади. Барча учрашувлар Европада ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Киритилди: 20:25, 17.12.2021.
Ўқилди: 2493 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.