Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Пахтакор» талабалар билан учрашувларда иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, икки кун давомида "Пахтакор" ва Тошкентдаги институт талабалари ўртасида катта учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўтган куни пахтакорчилар Тошкент ирригация ва мелиорация институтига ташриф буюрдилар. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракат билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган маданий кечаларнинг иккинчи кунида Тошкент Давлат Педагогика институтнинг Тарих факультети ва Жисмоний тарбия институтининг футбол факультети талабалари билан қизғин учрашув бўлиб ўтди.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувдан асосий мақсад ёш авлодни футболга тарғиб қилиш ва уларни ўз соҳалари бўйича Ўзбекистон футболига жалб этиш асосий мақсад бўлди. Талабалар билан бўлиб ўтган қизиқарли учрашувларда футболчиларимиздан Боян Миладиович, Акбар Исматуллаев ҳамда Даврон Ҳошимов иштирок этдилар. Клуб раҳбариятидан эса Григорий Цейтлин, Равшан Салимов, Нодирхўжа Юлдашев, Иззат Асатиллаев ва Равшан Тўлаганов талаба мухлисларнинг саволларига жавоб бердилар. Қишлоқ хўжалиги институтида 800 нафар, жисмоний тарбия институтига эса 600, тарих факультетидан 500 нафарга яқин ишқибозлар савол-жавобларда иштирок этдилар.

"Тошкентда яна қанча қолмоқчисиз?", - Боян Миладиновичга берилган ушбу саволнинг жавоби барча ишқибозларимизни қувонтирди.
- Нафақат Тошкент, балки Республикангиз менга жуда ҳам ёқади. Мен илк маротаба легионер бўлиб келган юртим, бу Ўзбекистон. Фаолиятимни анча кеч бошлаганман. 17 ёшимдагина футбол мактабига борганман. Ҳаракатларим мураббийларга маъқул келганлиги учун аввал клубимга қабул қилишган, у ердан эса Сербия ёшлар терма жамоаси таркибида Eвропанинг иккинчи жамоаси бўлганмиз ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганман. "Пахтакор" ОЧЛда ўйнаши сабабли мен учун бу клуб қизиқ туюлган. Бу ерга келиб адашмаганимдан жуда ҳам хурсанд бўлиб кетаман. Айниқса, аёлим ва фарзандимга шаҳрингиз жуда ҳам ёқади. Яқинда яна бир бор оталик бахтига сазовор бўлдим. Фаолиятимга келсак, уни шу ерда якунламоқчиман. Шундан кейин ҳам кетиш йўқ. Клуб раҳбарияти билан жуда илиқ муносабатдаман. Мен "Пахтакор"да мураббийлик қилишни орзу қиляпман.

Юқоридаги тадбирлар жамоамиз учун анаънага айлантириш борасида келишиб олинди. Энди "Камолот" ЁИҲ билан ҳамкорликда қолган олийгоҳлар ва кейинчалик лицей ҳамда коллежларга "турне" ўтказиш мақсад қилиб олинди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 08:51, 18.03.2012.
Ўқилди: 8087 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4657]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2586]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2417]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2081]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1701]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1619]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1618]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1548]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1474]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1441]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик