Ўзбекистон футбол ассоциацияси олимпия терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини қачонгача давом этиши ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлаб, Туркияга йўл олди. Вакилларимизнинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини 28 декабрга қадар давом этади, дейилади УФА ассоциацияси берган хабарда.