Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Диего Симеоне: «Атлетико»га келганимда, пешқадамдан 10 очко қолиш оддий ҳолат эди»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг 18-тури доирасида бўлиб ўтган «Севилья»га қарши ўйин (1:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Биз ўйинни яхши бошладик, аммо Ракитич гол урди. Биринчи бўлимда умуман вазият ярата олмадик. Иккинчи таймни яхши бошладик, «Севилья» эса қарши ҳужумга ўтди.

Қилган ҳаракатларимиз самара берди, аммо бошқа жиҳатларда ўсишга эришишимиз керак. Биз голга яқин келгандик. Аммо баҳс сўнгида гол ўтказиб юбордик.

Аҳволимиз оғир, натижаларимиз яхши эмас. Аммо мен аввалги фикримда қоламан. Ишлаш керак, сафдан чиққан футболчиларнинг соғайишини кутиш керак, ўзимизга бўлган ишончни оширишимиз зарур. Барча маромида ишлаган пайтда ишонч қайтади. Хотиржамликни сақлашимиз керак.

Биз 10 йилдан буён Ла лиганинг юқор поғоналарида юрибмиз. Мен жамоага келганимда, пешқадамдан 10 очко ортда юриш одатий ҳолат эди. Афсуски, ҳозир яна шундай ҳолатга тушиб қолдик. Вазиятни ўнглаш учун ўзимизда куч топишимиз керак.

Масъулият менинг зиммамда ва вазиятни ўнгламоқчимиз», – деди Симеоне.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:33, 19.12.2021.
Ўқилди: 1472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.